Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бепарволик пиёданинг ҳаётига зомин бўлди.

 

Самарқанд. 2020 йил 02 январь куни соат 12:45 ларда машинист 49 ёшли М.А. бошқарувидаги 0113-сонли йўловчи поездини Пастдарғом тумани ҳудудида, Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли “Мароқанд-Гумбаз” бекатлари оралиғидаги 3745 км. 7-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 40 ёшли Х.Ю.ни уриб юборганлиги натижасида Х.Ю. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech