Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кўзимни юмаман 3 млн. берсанг!

Қорақалпоғистон. Жорий йилнинг 05 январь куни соат 19:00 ларда Амударё тумани, “Тош қалъа” МФЙда яшовчи 34 ёшли Ж.Д. қариндошига тегишли бўлган фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишлайдиган 60 ёшли Х.Х.,ни иш фаолиятидан камчилик топиб, юқори турувчи ташкилотларга шикоят қилиш билан қўрқитиб, бошқа бир фуқаро орқали товламачилик йўли билан 3.000.000 сўм пул талаб қилиб, шундан 2.000.000 сўм пулларни олган вақтида Амударё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра ҳар бир фуқаронинг хати-ҳаракатлари қонуний баҳо берилиши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech