Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандфурушларнинг “занжирини учи” аниқлади

Тошкент вилояти. 02 декабрь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгиҳаёт тумани Янгичоштепа маҳалласида жойлашган хонадон текширилганда, ушбу уйда 50 ёшли С.Ш. вақтинчалик ижарада яшаб келаётганлиги аниқланиб, хонадонни ётоқхонасида тахланган кўрпачалар орасидан 3 дона қора рангли полиэтилен бўлагига ўралган ўткир ҳидли моддалар, ётоқхонада бўлган болалар ётоғи остидан 4 дона қора рангли полиэтилен бўлагига ўралган ўткир ҳидли моддалар мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида С.Ш. яшаб келаётган хонадондан олинган модда, қуруқ, прессланган қиррасимон шаклдаги, таркибида фаол тетрагидроканнабиол мавжуд бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ҳамда унинг соф оғирлиги 997,43 граммни ташкил этишлиги аниқланган.

Терговга қадар текширув жараёнида С.Ш. ушбу гиёҳванд воситаси кимдан сотиб олганлиги аниқланган ва шу куннинг ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб ушбу тадбирга шартли харидор жалб қилинган фуқарога 34 ёшли М.Ш. унинг жиноий шериклари 31 ёшли Г.Ж. ҳамда 29 ёшли Х.Ж.лар Юқоричирчиқ тумани Истиқлол М.Ф.Й. ҳудудидаги кафеларнинг бирида учрашув белгилаб, ушбу шахслар харидор сифатида жалб қилинган шахсга 3.350 АҚШ долларига алоҳида оқ ва қора рангли целлофан пакетларга ўралган гиёҳвандлик моддасини сотишаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган моддалар таркибида фаол тетрагидроканабинол мавжуд бўлган, соф оғирлиги 99,58 гр. бўлган “гашиш” гиёҳванд воситаси ҳамда таркибида морфин мавжуд бўлган соф оғирлиги 13,43 гр. бўлган “ОПИЙ” гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида С.Ш., М.Ш., Г.Ж. ҳамда Х.Ж.ларга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech