Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Телефон қутисидаги “Героин”

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда шуғулланувчи шахсларни аниқлашга қаратилган тадбир давомида, Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчасида ўзида шубҳа уйғотган 37 ёшли Ғолиб М., холислар иштирокида қўлида бўлган оқ рангли полиэтилен пакет текширилиб, телефон аппарати қутисининг  ичида сотиш мақсадида сақлаб келаётган полиэтилен пакет бўлакларига ўралган 4 дона ўрамда сарғиш рангли ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида, ушбу моддалар “Героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ғолиб М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда гиёҳвандлик моддасини келиб чиқиши аниқланмоқда. Тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech