Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Футбол ўйини қўл жангига айланиб кетди

Сурхондарё вилояти. 2022 йил 17 апрель куни соат 20:30 ларда Музработ тумани “Обод турмуш” маҳалласида жойлашган стадионда шу маҳаллада яшовчи 29 ёшли Ю.У. маҳалладоши 46 ёшли Х.С. ва бошқа фуқаролар билан футбол ўйнашаётган вақтида, Ю.У. рақиб жамоасида ўйнаётган Х.С. билан ўйин юзасидан ўзаро тортишиб жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида Ю.У. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, атрофда тўпланган одамларнинг кўз ўнгида, Х.С.нинг юз ва кўз соҳаларига қўлининг мушти билан уриб, оёғи билан тепиб, унга тан жароҳати етказган.

Натижада фуқаро Х.С. олган тан жароҳатлари билан вилоят кўп тармоқли марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Музробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ю.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech