Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фермер хўжалигига ўғирликка тушган эр-хотин

Қашқадарё вилояти. 2022 йил 12 май куни Шаҳрисабз шаҳар Қорасув кўчасида яшовчи 64 ёшли Ю.Н. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 11 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг номидаги Шаҳрисабз шаҳри “ҚорасувМФЙ ҳудудида жойлашган кўп тармоқли ишлаб чиқаришга мослаштирилган фермер хўжалигининг дала шийпонида жойлашган биносида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшикни номаълум жисм билан ғайриқонуний равишда бузиб очиб кириб, хонада турган темир сейфни бузиб, ичида бўлган жами 3200 АҚШ доллари ва 12 млн. сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи ушбу фермер хўжалигига жорий йилнинг 8 май куни ишлаш мақсадида келган 31 ёшли Э.И. ва унинг шаръий никоҳида бўлган Сирдарё вилоятида яшовчи 34 ёшли Қ.Т.лар содир қилганликлари аниқланиб, Э.И.дан 500 АҚШ доллари ва 562 минг сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.И. ва Қ.Т.лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

подполковник С. Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech