Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонада йигитча “Москвич”ни олиб қочди

Фарғона вилояти. 2021 йил 19 декабрь куни соат 08:30 ларда Фарғона вилояти 102-рақамига Ўзбекистон тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 33 ёшли Т.Д. қўнғироқ қилиб, унга тегишли бўлган “Москвич” русумли автомашинаси яшаш хонадони олдидан номаълум шахс томонидан олиб қочилганлиги ҳақида хабар бериб, автомашинани топишда ҳамда транспорт воситасини олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 17 ёшли К.М. содир этганлиги аниқланиб, Т.Д.,га тегишли автомашинани 3 км. масофагача бошқариб бориб, Ўзбекистон тумани Даштхасан кўчасида жойлашган “Вахобжон ота” чойхонаси ёнига ташлаб кетганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 19 декабрь куни спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, автомашинани очиқлигидан фойдаланиб калит танлаш йўли билан ўт олдириб, олиб қочиб кетганлиги билдирган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech