Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонада 18 ёшли йигитча пичоқ билан ҳайдовчига ҳужум қилди

Фарғона вилояти. Жорий йилнинг 15 май куни соат тахминан 21:15 да 18 ёшли М. Мухриддин Фарғона шаҳар марказида А.Зохид билан келишиб, уни “такси” сифатида ёллаб, “Spark” русумли автомашинасида Фарғона шаҳар “8-март” кўчасида жойлашган адирликка олиб бориб, А.Зохид шахсий иши билан автомашинасини тўхтатиб, пастга тушганидан фойдаланиб, автомашинани қўлга киритиш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан унга ҳужум қилиб, қорин соҳасига бир маротаба уриб, транспорт воситасини босқинчилик йўли билан номаълум томонга олиб қочган.  

Мазкур ҳолат бўйича Фарғона вилояти бўйича олиб қочилган автомашинани “тўсиб ушлаш” тадбири эълон қилиниб, ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир қилган М.Мухриддин Фарғона туман Оқтом МФЙ ҳудудида қўлга олиниб, процессуал тартибда ушланган.  

Юқоридаги ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Мухриддинга нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, М.Мухриддин автомашина ҳайдовчиси А.Зохид унга қўпол хазил қилганлиги, бу унга ёқмаганлигини, шундан сўнг автомашинани олиб қочиб, ЙПХ ходимларини чалғитиш мақсадида автомобиль давлат рақамларини ечиб олганлигини, сўнг ўзининг дўстларини олдига янги автомашинани мақтангани борганлигини, бироқ ЙПХ масканидан ўтаётган вақтида ИИО ходимлари томонидан мажбурий равишда тўхтатилганлиги аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давоми этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech