Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Икки жиноий гуруҳ бир корхонани талон торож қилди

Сурхондарё. 2020 йилнинг апрель ойларида ноъмалум шахслар Сариосиё тумани Шарофобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Хитой Халқ Республикасининг компаниясига қарашли ташкилот омборхонасидан 75 дона ўрамда бўлган конда ишлатиладиган махсус "сетка" ва 85 дона арматурани яширин равишда талон-торож қилиб, компанияга жами бўлиб 142.905.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Сариосиё тумани Шарофобад маҳалласида яшовчи 7 нафар фуқаролар турли вақтда содир этганлиги аниқланиб, улардан 36 дона сеткалар ва 85 дона арматуралар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 3 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан, 4 нафар фуқарога нисбатан эса ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари (анча миқдорда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech