Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Lacetti” ва мотороллер иштирокидаги ЙТҲ оқибатида мотороллер ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 11 май куни соат 16:30 да, 36 ёшли А.Р., бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А., бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech