Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гаров сифатида берилган пуллар ер эгаси томонидан ўзлаштириб юборилди

Тошкент вилояти. 2020 йилни сентябрь ойида 28 ёшли Х.Х. 56 ёшли Туркия фуқароси Э.Н.нинг ишончига кириб, унга Зангиота тумани ҳудудида жойлашган 6 сотих бўш ер майдонини 115.000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, ҳужжатларни тайёрлаш учун олдиндан гаров сифатида олинган 5.000 АҚШ доллари пулларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб, берган ваъдасини бажармасдан, ушбу ер майдонини бошқа шахсларга хам сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар кўчмас мулк объектларини сотиб олаётган вақтингизда барча ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда қонуний кучга кирганлигига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз. Зарур холларда ҳуқуқшунос ёки мутахассис маслаҳатларидан фойдаланишингизни сўраймиз. Фирибгарнинг фитнасига тушиб қолманг.

Муаллиф: Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси

катта лейтенант Абдумалик Авалбеков

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech