Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Босқинчи қўшни

Навоий вилояти. 2022 йил 14 сентябрь куни соат 00:30 ларда Навоий вилояти Хатирчи туманда яшовчи 24 ёшли Б.Р. маст ҳолатда бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, ўзи билан бир қишлоқда яшовчи 36 ёшли У.А.нинг турмуш ўртоғи Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетганлигини била туриб, унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга ўқталиб, оғзини қўли билан ёпиб, пул топиб беришини талаб қилиб, соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ўнг қўл елка юқори учлиги ташқи юзасидаги қонталаш жароҳатини етказиб, У.А.нинг фарзандлари уйғониб қолиши натижасида, жиноий мақсадини охиригача етказа олмасдан воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида Б.Р. ушланиб, ундан 1 дона фонарь, 1 дона пичоқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Р.га нисбатан Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

подполковник С. Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech