Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Бошлиққа керак бўлиб қолди” – деб, пулларни ўзлаштирган уддабурон...

Сурхондарё вилояти. 2022 йилнинг январь ойининг ўрталарида Термиз шаҳрида яшовчи Сурхондарё вилояти бўйлаб дори-дармон воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчи МЧЖдаги Савдо бўлимида савдо вакили ходими лавозимида ишлаб келган 29 ёшли Т.Ў., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, мазкур корхонадан 118.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларига тенг бўлган турли хилдаги дори воситаларини Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қабул қилиб олиб, ушбу дориларни тумандаги дорихоналарга тарқатиб, уларни сотишдан тушган пул маблағларини жамиятнинг ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, жамият раҳбарига нақд пул шаклида зарур бўлиб қолганлигини айтган ҳолда дорихона ходимларини алдаб, фирибгарлик йўли билан 118.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Т. Эльбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech