Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бобосининг ҳовлисида экинларга қараб юрган шоввоз эндиликда қонун олдида жавоб беради

Қашқадарё вилояти. 2023 йилнинг 22 июль куни соат 15:30 ларда Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, 29 ёшли К.Х. ўзининг “Койни” қишлоғида яшовчи бобосининг яшаш хонадони ҳовлисига 23 туп яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликларни тагига ишлов бериб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлиб, ушбу ўсимликлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган яшил рангли ўсимлик таркибида каннабидиол моддаси борлиги, бу тақиқланган “каннабис” ўсимлик тури эканлиги, ушбу 23 тўп “каннабис” ўсимлигининг нам ҳолатдаги жами соф оғирлиги 3 кг. 450 грамм эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича К.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

подполковник С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech