Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашиналардан ўғирлик жиноятларини содир қилиб келаётган шахслар қўлга олинди

Сурхондарё вилояти. 2023 йил 25 март куни тахминан соат 06:00 да номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочиш ва талон-торож қилиш мақсадида Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласи Тараққиёт кўчаси ҳудудида жойлашган 46-сонли кўп қаватли уйларнинг ёнига келиб, ушбу уйда яшовчи 37 ёшли Х.Ғ.га тегишли бўлган оқ рангли “MATIZ” русумли автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари давомида мазкур автомашина номаълум шахс томонидан Термиз тумани Жўйжангал маҳалласи Сохилбўйи кўчасига ташлаб кетганлиги аниқланиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганида жабрланувчига тегишли бўлган 200.000 сўм пул ва видиорегистраторга жойлашган флешкартаси йўқлиги аниқланган.

Ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсни аниқлашга қаратилган чора тадбирлар натижасида аниқланишича, мазкур жиноятни Термиз шаҳар Гулистон маҳалласида яшовчи 18 ёшли Ж.Б. ўзига олдиндан таниш бўлган маҳалладоши вояга етмаган 15 ёшли М.И. билан бир гуруҳга бирлашиб жиноий режа тузиб, содир қилганликлари аниқланиб, улардан автомашина видиорегистраторидан олинган флешкартаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ж.Б. ва вояга етмаган М.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекс 267-моддаси 2-қисмининг “б,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов давомида қонунбузарлар сўроқ қилинганларида, улар ўз кўрсатмаларида авваллари хам бошқа автомашиналарни қулфларини бузиб келганликларини, автомашинада бўлган қиммат баҳо нарсаларини ва пулларини ўғирлаб келганликларини, мазкур автомашинани эса ўзлари айланиш учун олиб кочишганликларини, сўнгра эса Жўйжангал маҳалласи Сохилбўйи кўчасига етиб келганликларида автомашинанинг бензини тугаганлиги сабабли уни ушбу маҳаллада ташлаб кетишиб, ичида бўлган пулларини ва видиорегистратордаги флешкартаси олиб кетишган баён қилишган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

майор Т.Элбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech