Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қариндошларимдан илтимос қиламан...

Сирдарё вилояти. 2020-2021 йиллар давомида 34-ёшли Ф.К. таниши 37-ёшли С.О., нинг ишончига кириб Сардоба туманида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини кадастр ҳужжатларини, гўёки юқори лавозимда ишловчи қариндошлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фирибгарлик йўли, дастлаб 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни, кейинчалик 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ғишт ишлаб чиқариш заводини унинг номига расмийлаштириб бермасдан, жами 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши мқўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник Ш.И.Хасанов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech