Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ғаллаоролдаги ўғрининг фаолиятига чек қўйилди

Жиззах вилояти. 2022 йил 12 февраль куни Ғаллаорол тумани Толлисой қишлоғида яшовчи 24 ёшли Қ.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 2 февраль куни Жиззах шаҳридан Ғаллаорол туманига бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинсини ҳаракатлантириб келаётиб, автомашина орқа қисмида бўлган ва ичида автомашина ҳужжатлари ва 550 000 сўм пуллари солинган қора рангли сумкаси йўқлигини пайқаб қолиб, ушбу сумкани ўғирлаган номаълум шахсни топишда амалий ёрдам беришларини сўраган.

Бундан ташқари, 2022 йил 19 февраль куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 20 ёшли Э.Ш. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 17 февраль куни кечки вақт соат 17:30 ларда бошқарувида бўлган “NEXIA-2” русумли автомашина билан Жиззах шаҳридан Ғаллаорол туманига келган вақтида, автомашина “бардачогида бўлган 800 000 пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билиб қолиб, ушбу пулларини топишда ҳамда номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришликни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Бахмал тумани Чубор қишлоғида яшовчи 35 ёшли Э.Д. содир этганлиги аниқланиб, ундан Қ.Ш.,га тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномалари, “Cobalt” русумли автомашина техник паспорти, суғурта полиси, газ балони ҳужжатлари ва 200 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Э.Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлилари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech