Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёлга қўл кўтаргани учун йигит унга “дарс” бериб қўйди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 06 февраль куни соат 21:30 ларда 33 ёшли Азамат Э., маст ҳолатда Янгийўл шаҳри Мевазор МФЙ., да жойлашган кўп қаватли уйлар олдидан ўтиб кетаётган фуқаролар 25 ёшли Шаҳзода А., ва Жамолиддин А.,ларга ҳеч бир сабабсиз тегажонлик қилиб, уларни ҳақорат қилиб, Шаҳзода А., билан жанжаллашиб уни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб жароҳат етказган. Натижада Жамолиддин А., Шаҳзода А.,ни ҳимоя қилиб, Азамат Э.,нинг танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган. 

Суд тиббий экспертизасининг хулосасида, Шаҳзода А., ва Азамат Э.,ларда “енгил” тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech