Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“ADIDAS” ичидаги “МАРИХУАНА”

Тошкент вилояти. 2021 йил 04 февраль куни ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига қарши кураш юзасидан олиб борилган тадбир давомида, Қуйичирчиқ тумани Кушек МФЙ.,да яшовчи 43 ёшли Дилмурод У.,нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ёрдамчи хўжалик хонасидан  “ADIDAS” ёзувли полимер пакет ичида сарғиш рангли ўзига хос ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Суд кимёвий экспертизада фуқаро Дилмурод У.,дан олинган қуруқ майдаланган ўсимлик “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик моддаси бўлиб, соф оғирли 1 кг. 282 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дилмурод У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech