Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ағдарилиб кетган “NEXIA”дан соғ чиққан қонунбузар

Тошкент вилояти. 2022 йил 1 май куни 36 ёшли С.У. Тошкент тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 14:00 ларда бошқарувида бўлган “NEXIA-3” русумли автомашинасини ювдириш мақсадида туман ҳудудида жойлашган “автомашина ювиш” шоҳобчасига олиб бориб, шаҳобчада ишловчи Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи 19 ёшли Э.Л.га ювдириш учун қолдириб кетганлиги, шу куни соат 18:00 лар атрофида автомашинасини олиб кетиш учун борган вақтида, транспорт воситаси “автомашина ювиш” шохобчасида йўқлигини, шохобча ишчиси Э.Л. томонидан олиб қочганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ушлаш тадбири жараёнида, Э.Л. олиб қочган транспорт воситаси Ғаллаорол туманида жойлашган “ЙПХ блок пости”да ҳаракатлантириб, блок пост ҳудудини ўтмоқчи бўлганида аниқланган.
Вилояти ИИБ ходимлари қидирувда бўлган транспорт воситаси тўхтатишни талаб қилишган вақтида, Э.Л. қочишни режалаштириб, блок постни айланиб ўтмоқчи бўлиб йўл четига чиқиб кетиб ҳаракатланишни бошлаганда, бошқарувни эплай олмай йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва шу вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Э.Л. ҳеч қандай тан-жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, ушбу турдаги жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech