Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пахтакорда минерал ўғитларни талон-торож қилган 9 кишилик тўда аниқланди

Жиззах. 2020 йилнинг 15 май куни Пахтакор тумани ҳудудида жойлашган «Жиззахагрокимёҳимоя» ҲАЖ масъул ходимлари туман ИИБ га мурожаат қилиб, ўз мурожаатида жорий йилнинг 06 май кунидан 14 май кунига қадар номаълум шахслар омборнинг орқа томон деворини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, омборда сақланаётган «аммафос» минерал ўғитининг бир қисмини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Терговга қадар текширув давомида, номаълум шахслар томонидан    умумий баҳоси 55 млн. 400 минг сўмлик жами 9 тонна 900 кг. «аммафос» минерал ўғити яширин равишда талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Пахтакор туманида яшовчи 9 нафар фуқаролар олдиндан жиноий тил бириктириб, тунги вақтлари «Жиззахагрокимёҳимоя» ҲАЖ майдони бўйлаб ўралган бетон деворнинг туйнуги орқали кириб, ҳудудда жойлашган омборхона биносининг орқа томонидаги ғиштдан терилган деворини тешиш йўли билан омборга ғайриқонуний равишда кириб, у ерда сақланаётган қўшма корхона ҳисобида бўлган умумий баҳоси 55.400.000 сўмлик 9.900 кг «Аммафос» минерал ўғитини бўлиб-бўлиб бир неча марта яширин равишда жамият ҳудудидан олиб чиқиб, ташқарида кутиб турган «NEXIA-2» ва «COBALT» русумли автомашиналарга юклаб олиб кетиб, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Самарқанд вилоятининг Булунғур туманларидаги деҳқон хўжаликларига сотиш билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу автомашиналардан қопланган ҳолатдаги «аммафос» минерал ўғитлари, шунингдек минерал ўғитларнинг қоплари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги

ТБ катта терговчиси

майор Е.Б.Ералийев

 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech