Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тез тиббий ёрдамга ишга кириш 600 долларга баҳоланди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 21 апрель куни Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи 33 ёшли У.Муҳайё ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, таниши 38 ёшли С.Шаҳнозани “Тез тиббий ёрдам”га ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, иш жойида С.Шаҳнозадан 600 АҚШ доллар пул маблағларини олаётган вақтида ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

Тадбир давомида, У.Муҳайёдан кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ доллар пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Муҳайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech