Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

60 ёшли фуқаро “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди

Самарқанд вилояти. 2021 йил 8 август куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 60 ёшли Н.С. Фидойилар маҳалласи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга 3.200.000 сўм эвазига 5.05 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотган вақтида қўлга олинган. Гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра сотиш учун мўлжалланган восита юмшоқ холдаги, тўқ жигар рангли, таркибида гиёҳванд модда “опий” гуруҳида мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин, мавжуд бўлиб, бу модда “опий” гиёҳвандлик моддаси турига киришлиги ва унинг соф оғирлиги 5.05 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Н.С. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги

Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант

Каримов Ганишер

                                                                                                                                                       

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech