Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Беш йилга чўзилган сабр

Самарқанд вилояти. 2016 йилнинг март ойидан октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, фуқаро 46 ёшли Р.Нодир Самарқанд шаҳри “Суғдиёна” кўчасида таниши 34 ёшли Х.Зафарга хамкорликда бахмал матоси ишлаб чиқаришни таклиф қилиб, алдов йўли билан жами 200.000 АҚШ доллар пулларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.Нодирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга моддий ёки умуман бошқа ҳолатларда ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech