Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

16 минг АҚШ долларини букмеккерлик сайтида ютқазиб юборган фирибгар

Самарқанд вилояти. 2021 йил май ойининг охирларида 26 ёшли С.Феруз 28 ёшли таниши Х.Шерзоднинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришликни таклиф қилиб, жами16 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритганидан сўнг, ушбу пулларни “1хbet” букмеккерлик сайтида мавжуд ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйганлиги ҳамда бугунги кунга қадар Х.Шерзоднинг пулларини қайтариб бермасдан, алдаб келаётганлигини аниқланган.

Бундан ташқари, С.Феруз жорий йилнинг май ойида таниши Т.Жамшидга тегишли “Damas” русумли автомашинани пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 АҚШ долларига харид қилиб, автомашинани бироз муддат бошқариб, 2021 йилнинг июль ойи бошида, бошқа шахсга автомашина ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 6 200 АҚШ долларига сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ферузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

 

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

майор Хабибуллаев Азизбек

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech