Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

- “Ўртада пулни йиғиб юборайлик”

Жиззах вилояти. 2023 йил 21 март куни тунги соат 01:30 ларда Шароф Рашидов тумани ИИБ ЖХХ ходимлари томонидан ўтказилаётган махсус тадбирда, “Ойбек” номли умумий овқатланиш шахобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шахобчанинг ертўласида 23 ёшли У.Ф. ўзининг 4 та танишлари билан қўлбола усулда ясалган бир дона 0,5 литр ҳажмли елим идиш орқали гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани биргаликда чекиш орқали истеъмол қилишганлиги аниқланган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда юқоридаги шахслар томонидан қўлбола усулда гиёҳвандлик воситасини чекиш учун ясалган елим идиш, 1 дона полиэтилен пакетда майдаланган ўсимликлар ҳамда Ф.У.га тегишли 1 дона гугурт қутидаги яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли майдаланган ўсимликлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, воқеа жойидан олинган 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга ва 1 дона гугурт қутига солинган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “Марихуана” эканлиги ва унинг қуриган ҳолдаги оғирлиги 1,28 граммга тенг эканлиги, бундан ташқари, 1 дона 0,5 литр ҳажмли елим идишнинг остки қисми ички юзаларидан этил спирти ёрдамида эритилиб олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда каннабинол-тетрагидроканнабинол каннабидиол мавжуд бўлиб, бу модда “Марихуана” қолдиғи эканлиги ушбу мосламаларда “Марихуана” ёки “гашиш” гиёҳванд воситаларини истеъмол қилишда қўлланилганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида аниқланишича 23 ёшли У.Ф. ўзининг 4 та танишларига 200.000 сўм йиғиб беришса, унда наша борлиги ва биргаликда чекишларини айтиб, гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга қизиқтирган ва юқоридаги манзилга келиб ушбу моддаларни истеъмол қилишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 274-моддаси 2-қисми “в” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур ҳолат иштирокчиларининг хати-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech