Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

67 бош қўйларни ўғирлаган шахслар ушланди ва суд томонидан уларга жазо тайинланди.

Самарқанд. 2019 йил 18 октябрь куни тахминан соат 21:30 ларда 53 ёшли Мурод Н. жиноий шериги 34 ёшли Маъмуржон У. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Э.Х.нинг Нуробод туманида жойлашган ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, оғилхонадан Э.Х.га тегишли ҳар-бирининг баҳоси 1.300.000 сўмлик жами 87.100.000 сўм бўлган 67 бош қўйларини яширин равишда талон-торож қилиб, уларни шу ердаги қирга ҳайдаб бориб, улардан 46 бош қўйларни “Ласетти” ва “Газель” русумли юк автомашиналарига юклашиб, сиғмай қолган 21 бош қўйларни ушбу жойга қўйиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Маъмуржон У., қўйларни Бухоро вилояти, Вобкент туманига олиб бориб, таниши У.Х.га ушбу қўйлар ўзига тегишли эканлигини айтиб, ҳар-бирини 930.000 сўмдан ҳисоблаб жами 40.920.000 сўмга сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши кўзғатилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Маъмуржон У. такроран 2019 йил 31 октябрь куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигидан фуқаро У.Ҳ.га тегишли муқаддам ўзи унга сотган ҳар-бирининг баҳоси 930.000 сўмлик жами 39.060.000 сўм бўлган 42 бош қўйларини ва А.Х.га тегишли 1 бош баҳоси 1.000.000 сўмлик қўйини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жиноят иши бўйича Маъмуржон У.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан ва Мурод Н.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар томонидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Тергов якунига кўра жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2020 йил 07 январь кунидаги ҳукмига кўра, Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар ушбу жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Маъмуржон У.га нисбатан 3 йил 3 ой муддатга, Мурод Н.га 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech