Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Илғор халқаро тажриба ўрганилди

Жорий йилнинг 12-16 ноябрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори ташаббуси билан «Гувоҳ, жабрланувчи ва гумон қилинувчилар билан тергов олиб боришнинг замонавий усуллари ва технологиялари» мавзусида ўқув курслари ташкил этилди.

Пойтахтимиздаги «Миран» меҳмонхонасида ташкил қилинган ушбу ўқув курсларида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг бир гуруҳ суриштирувчи ва терговчилари иштирок этди. Унда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координаторининг катта маслаҳатчиси Юрген Бейкер қатнашди. 

Машғулотлар халқаро экспертлар, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигида полиция тергов бўлинмаларида кўп йил хизмат қилган Бернард Граветт, Колин Карсвел ва Никол Мейкоклар томонидан ўтказилди. Улар Буюк Британия қонунчилиги ва полиция тизими, халқаро тажрибалар юзасидан ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўқув курслари якунига кўра терговчи ва суриштирувчилар ўзларини қизиқтирган ҳолатлар бўйича халқаро амалиётда қандай усуллар қўлланиши юзасидан саволларига жавоб олдилар. Мазкур ўқув курслари келгусида терговчи ва суриштирувчилар томонидан амалиётда халқаро тажрибанинг ижобий томонларини жорий этиш бўйича таклифлар киритишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech