Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарёда “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида беллашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, саньат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг 2020 йил 8 январь кунидаги “Вилоят Ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Унга асосан, вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган 30 ёшдан ошмаган ходимлар иштирокида иншолар танлови ўтказилди.

Танлов натижалари бўйича фархли биринчи ўринни Чироқчи тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси капитан Турдибоева Гулмира Дилмуродовна эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech