Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Энг яхши терговчи” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ўтказилди

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-маърифий билими, хизмат тажрибаси ва билимини ошириб бориш, Ватан олдидаги бурчини адо этишда халққа садоқат билан хизмат қилиш хислатларини ошириш бугунги кун талаби. Жумладан, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимларнинг хизмат давомида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга қарши курашиш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш, қўлга киритилган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш мақсадида “Энг яхши терговчи”  кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов жараёнида иштирокчилардан жисмоний тайёргарлик бўйича тўсинда тортиниш, 100 метрга югуриш ва 1000 метрга югуриш синовлари, жанговар тайёргарлик бўйича якка кураш ва ўзини-ўзи ҳимоялаш машқлари, макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, макаров пистолетидан ўқ отиш синовлари қабул қилинди. Шундан сўнг иштирокчиларнинг IQ даражасини аниқлашга қаратилган психологик ҳамда билим даражасини аниқлашга қаратилган соҳага оид тестлар олинди.

Танлов якунида иштирокчилар билан Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан суҳбат ўтказилиб, уларининг соҳага оид билимлари яна бир маротаба текширилди.

Танлов натижаларига кўра 3-ўринни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси катта лейтенант Ражабов Отабек Искандар ўғли, 2-ўринни Денов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Мардонов Шохрух Олимжон ўғли ҳамда 1-ўринни Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси капитан Қурбонов Жавохир Одил ўғлилар эгаллашди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech