Наманган вилоятида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 24 январь куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Наманган шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 13 нафар фуқаролардан 11 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан:
4 таси Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари бўйича қонуний енгиллик бериш масаласида;
1 таси қамоқда сақланаётган фарзанди билан учрашиш ва унга қонуний енгиллик бериш;
2 таси етказилган зарарни ундириб беришда амалий ёрдам бериш;
4 таси эса Тергов бўлими ходимлари томонидан мурожаатлари ижобий ҳал қилинганлиги учун миннатдорчилик билдириш масаласидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 таси бўйича аризалар олиниб, ижрога қаратилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти