Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Наманган вилояти ахолиси учун ўтказилди

2021 йил 14-16 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон, Наманган, Давлатобод, Янги Наманган, Чуст, Поп, Тўрақўрғон, Мингбулоқ шаҳар ва туманлари аҳолиси ўртасида ўтказилди.

Уч кун давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 171 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси Ички ишлар идораларига қайта ишга тиклаш ва ишга қабул қилиш масаласи, 10 таси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорларидан норозилик, 9 таси фуқаролик паспортини олиш ва бошқа масалалар.

Ушбу фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 91 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 73 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул якунида ички ишлар вазирининг ўринбосари Я.А.Абдулхаков Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Косонсой ҳамда Чуст туманлари ИИБ ларига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган сўровхоналарнинг аҳволи ҳамда Тергов бўлинмалари хизмат фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида, вазир ўринбосари ИИВнинг 16.06.2020 йилдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Тергов департаментининг 24.06.2020 йилдаги кўрсатма бандларининг ижроси бўйича тергов бўлимларининг хизмат хоналарига ўрнатилган аудио ва видеокузатув камераларининг ишлаш аҳволи, шунингдек, адвокатлар хонаси билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида хизмат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор аниқ манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech