Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов ва Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И Файзуллаев томонидан ўтказилиб, йиғилишда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари ходимлари иштирок этди.

Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И. Файзуллаев Тергов департаменти томонидан юборилаётган кўрсатма ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ижросини таъминлаш, 2022 йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни такрорламаслик, ижрочилик ва хизмат интизомини таъминлаш мақсадида Комплекс чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлигини, келгусида иш фаолияти ушбу режа асосида ташкил этилиб ижобий натижаларга эришилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида ижобий кўрсаткичларга эришган туманлар тергов раҳбарлари ҳамда иш кўрсаткичлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган 35 нафар нафар терговчи ва суриштирувчиларнинг ютуқлари эътироф этилиб, улар Тергов департаменти ва вилоят Ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди ҳамда ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Жорий йил Тергов департаменти томонидан “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлигидан келиб чиқиб, терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари юзасидан ўз вақтида қонуний қарорлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратилиши, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида доимий равишда ўқув машғулотлари ўтказиб борилиши, маслаҳат кенгашининг фаолиятини жадаллаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech