Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Зўравон талончилар гуруҳи қўлга олинди

Тошкент вилояти. 2023 йил 10 апрель куни соат тахминан 20:00ларда, 26 ёшли А.А., 25 ёшли Р.А. ва 24 ёшли Э.С.лар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб бир гуруҳга бирлашиб, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Шарқ маҳалласи ҳудудидан ўтган “Бўз сув” канали олдида 30 ёшли Х.Х.нинг ҳаёт ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг ёнида бўлган 2.000.000 сўмлик “VIVO 23” русумли телефон аппарати, 250.000 сўмлик бир дона никоҳ узуги ва 270.000 сўмлик бир дона кумушдан ишланган эркаклар узугини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Бундан ташқари, юқоридаги шахслар ўзларининг жиноий қилмишларини давом эттириб, шу куни соат тахминан 22:00 ларда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ, такроран талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент вилояти Қибрай туман Туркистон маҳалласи ҳудудида 33 ёшли Д.З.ни ҳаёт ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, танасининг юз ва қорин қисмига уриб тан жароҳати етказиб, унга тегишли бўлган 2.000.000 сўм нақд пулларни, 1.800.000 сўмлик “Samsung A20” русумли телефон аппарати ва 12.200.000 сўмлик эркаклар кумуш ҳамда тилла тақинчоқларини очиқдан-очиқ талон торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А., Р.А. ва Э.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, барча гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор С.Бердиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech