Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Босқинчилик содир этиб ҳеч нарса топа олмаган босқинчилар 

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 23 май куни 33 ёшли С.Абдугаффар Чиноз тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси соат 01:15 ларда номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Чиноз тумани Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, турмуш ўртоғи 33 ёшли С.Зебо ва унинг ўзига ҳужум қилиб, уриб дўппослаб, пул беришларини талаб қилиб, уйдан ҳеч нарса топа олмаганликларидан сўнг ҳодиса жойидан яширинганликларини, ушбу фуқароларни аниқлаб қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 44 ёшли И.Аброр, А.Фарҳод, Р.Дилмурат, 25 ёшли Б.Шохиджон, 19 ёшли Б.Баҳодиржонлар содир этганликлари аниқланиб, улардан 2 дона қора ниқоб, 1 дона спорт кепкаси, 1 дона скотч ўрами ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Аброр, А.Фарҳод, Р.Дилмурат, Б.Шохиджон ва Б.Баҳодиржонлар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech