Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олиб қочилган автомашина металлоломдан топилди

Тошкент вилояти. 2023 йил 30 март кунидан 31 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Юқоричирчиқ тумани Бунёдкор кўчасила яшовчи 27 ёшли Т.Б.нинг бошқарувида бўлган 69 ёшли С.С.га тегишли бўлган “ВАЗ-2101” русумли автомашина Т.Бнинг уйи эшиги олдида эшикларини очиқ ва калитини ўт олдириш жойида қолдирганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 20 ёшли Р.М. содир этганлиги, давлат рақам белгиларини ечиб, Юқоричирчиқ тумани Фаровон маҳалласида жойлашган хонадонига олиб бориб 2.000.000 сўм пул эвазига металлолом сифатида сотиб юборганлиги аниқланган. Мазкур хонадон кўздан кечилганида, жабрланувчига тегишли автомашина қисмларга бўлинган холатда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мазкур жиноятга бошқа алоқадор бўлган шахсларни аниқлашга қаратилган чора тадбирлар ўтқазилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech