O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Chilonzor tumanida sodir bo‘lgan YTH haqida ma'lumot

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, 9-январь куни соат 23.30 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган Халқлар дўстлиги саройи қаршисида иккита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. “Ласетти” русумли автомобиль (давлат рақами 01 В 889 WA) ҳайдовчиси 44 ёшли Д. М. Ислом Каримов кўчасига бурилишдан олдин светофоргача бир неча метр масофа қолганида тор жойда тўхтаган. Тезликни ошириб ҳаракатланиб келаётган “БМВ” автомобили (давлат рақами 01 Т 777 ЕВ, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 63 ёшли К.М. номига расмийлаштирилган) “Ласетти”га тўқнашиши оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиққан.

“Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва 6 ёшли йўловчиси Д.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқарилгач, жароҳат ва куйишлар билан шифохонага етказилганлар. Яна икки нафар йўловчилар – 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмдилар.

“БМВ” автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинди. ЙТҲ содир бўлганида автомобилни бошқарган ҳайдовчининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: “БМВ” автомобили ҳайдовчиси тезликни кескин оширган.

ЙТҲ факти бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) “а” банди 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.

Марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

ЙҲҚга риоя қилинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech